21:20 / 01.12.2019
0
9753
Кремлда Путин ва Зеленскийнинг учрашувига тайёргарлик кетаётгани маълум қилинди   

Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленский 9 декабрда Парижда “норманд тўртлиги” саммити доирасида илк бор учрашадилар. Буни Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади. Аввал икки етакчи фақатгина телефон орқали мулоқот қилишган.  

Песковнинг таъкидлашича, учрашув танишув кўринишида бўлади, чунки юзма-юз мулоқот телефон орқали мулоқотдан фарқ қилади. Икки давлат раҳбарида янги йилгача ҳал қилиниши керак бўлган масалалар, жумладан “газ масаласи” мавжуд.  

Таъкидланишича, учрашувнинг бориши икки етакчининг “норманд тўртлиги” саммитидаги ишчи жадвалига боғлиқ бўлади. Икки етакчи “четга ўтиб 30 дақиқа суҳбатлашишлари ҳам, 1,5 соат мулоқот қилишлари ҳам мумкин”. “Ҳаммаси вазиятга боғлиқ бўлади”, деб айтган Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Песковнинг таъкидлашича, Путин ва Зеленскийнинг учрашуви ҳозирда “норманд форматидаги” учрашувдан ҳам муҳимроқдир. 

Россия, Украина, Франция ва Германия етакчилари 9 декабрда Парижда учрашишади. Ушбу учрашувда Путин ва Зеленскийдан ташқари, президент Эмманюэль Макрон ва канцлер Ангела Меркель ҳам иштирок этади. Учрашувда Донбассдаги вазиятни тартибга солиш муҳокама қилинади. 

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top