17:50 / 12.12.2019
5339
Агробанк ходимлари чет эл тажрибасини ўрганишда давом этишмоқда
Фото: Агробанк

Олдин хабар берилганидек, банк тизимида чакана хизмат турларини ривожлантириш, банкда бизнес юритишни халқаро стандартларга мос равишда ташкил этиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ҳамда ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида Агробанкнинг бир гуруҳ раҳбар ходимлари Туркиянинг T.S. Ziraat bankasi A.Ş банкида ҳизмат сафарида бўлиб қайтишган эди. Бугунги кунга келиб ушбу тажрибани давом эттирган ҳолда, банкнинг Тошкент ва Бухоро вилоятлари бошқарма ҳамда филиалларининг раҳбар ходимлари иштирокида Туркияга хизмат сафари уюштирилди.

Сафардан асосий мақсад T.S. Ziraat bankasi A.Ş фаолияти билан яқиндан танишиш, яратилган янгидан-янги хизмат турларини ўрганиш ҳамда уларни келажакда Агробанк тизимида тадбиқ этишдир. Ташриф доирасида Агробанк вакиллари T.S. Ziraat bankasi A.Ş филиалларида хам бўлиб, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёни билан тўғридан- тўғри танишиш ҳамда филиаллар инфратузилмасини хам ўрганиб чиқиш имкониятига эга бўлдилар.

«Агробанк» АТБ матбуот хизмати

Top