17:05 / 13.12.2019
0
5869
Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигонда артиллериячиларнинг дала-ўқув машғулоти ўтказилди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мудофаа вазирлигига қарашли “Каттақўрғон” округ дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг реактив артиллерия батареяси билан жанговар отиш бўйича тактик ўқувлари бўлиб ўтди. 

Дивизион командирлари ўқув раҳбарлигида машғулот ўташ учун йўл олган ҳарбий техникаларнинг колонна бўлиб ҳаракатланиш чоғида заҳарланган ва миналаштирилган ҳудудлардан ўтиш машқларида ҳарбий хизматчилар яна бир карра тобланишди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.

122 ммли артиллерия гаубицаси, 152 ммли артиллерия замбараги ҳамда 122 ммли реактив артиллерия қуролларидан жанговар ўт очиш чоғида қўққисдан душман ҳужуми содир этилганда унинг олдини олиш амалиётлари ҳам ҳарбийларнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим омил бўлди. 

Артиллерия қуролларидан белгиланган нишонлар аниқлик билан йўқ қилинди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top