12:43 / 20.12.2019
4
11177
O‘zLiDePнинг ноанъанавий усулдаги тарғибот акцияси
Фото: O‘zLiDeP

Кўргандирсиз – пойтахт кўчаларида яна бир янгилик кузатилаяпти. У ҳам бўлса транспорт орқали тарғибот қилиш йўлидан самарали фойдаланилаётганидир. Айни жабҳада, айниқса, O‘zLiDePнинг фаоллиги яққол сезилмоқда. Неча кунки туристларга мўлжалланган икки қаватли автобусларда инновацион ташвиқот уюштирилаяпти. Ёшларнинг аксарияти бунга қизиқиш билдираётир. Фаоллар завонавий уловларда юриб, партия атрибутлари, шиорлари акс этган флаерларни, номзодларнинг плакатларини тарқатишмоқда. Мазкур акциянинг ёши катталар томонидан ноанъанавий усул сифатида таърифланаётгани ҳам бежиз эмас.

Либерал-демократлар кўчама-кўча, маҳаллама-маҳалла ҳаракатланиб, овоз кучайтиргичлар кўмагида сайловолди дастуридаги устувор вазифалар ҳақида гапираяпти. Транспортдаги тарғиботнинг таъсирчанлигини ошириш учун карнай-сурнайчилар ҳам таклиф этилгани ўтган-қайтганнинг эътиборини тортмоқда. O‘zLiDePнинг ана шундай икки қаватли автобуслари куни кеча пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек, Олмазор, Юнусобод, Шайхонтоҳур туманларида ҳаракатланаётгани кузатилди.

Бундай тарғибот тадбирлари нафақат пойтахтимизда балки, республикамизнинг барча вилоятларида ҳам ўтказилмоқда.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top