12:23 / 01.02.2020
4
55904
Коронавирусга қарши кураш: Дунё ниқоблар ортига яширинди

31 январь куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 2019-nCoV коронавирусининг тарқалишини халқаро даражадаги тиббий фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан зарарланиш оқибатида камида 259 киши ҳалок бўлган, 11 791 минг киши вирусни юқтириб олган, уларнинг 1795 нафари оғир аҳволда. Вирусдан зарарланиш ҳолатлари Хитойдан ташқари 23 давлатда аниқланган.

ЖССТ баёнотида айтилишича, коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун вирусни эрта босқичда аниқлаш, вирусни юқтириб олганларни изоляция қилиш ва улар кимлар билан алоқада бўлганини кузатиш чораларини қўллаш керак бўлади. Вирусдан зарарланишнинг асосий белгилари - ҳарорат кўтарилиши, йўтал ва нафас олишнинг қийинлашишидир.

Ваҳимали хабарлар фонида тиббий ниқобларга эҳтиёж ниҳоятда ортиб кетган. Интернет дўконлар бир неча кун ичида бир неча юз миллион ниқоб сотишган.

Қуйидаги фотосуратларда Хитой ва Осиёнинг бошқа давлатларидаги аҳоли коронавирус тарқалишига қарши қандай чоралар қўллаётгани келтирилган.

Фото: EPA

Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида Мао Дзэдун портрети олдида Хитой миллий қуролли полицияси

Фото: REUTERS

Ҳонгконг раҳбари Керри Лэм ва ҳукуматнинг бошқа вакиллари матбуот анжуманида тиббий ниқоб таққан ҳолатда, 2020 йил 31 январь

Фото: GETTY IMAGES

Ҳонгконг раҳбари Кэрри Лэм коронавирус туфайли ташкил этилган матбуот анжуманидан кейин. Ҳонгконгда вирусдан зарарланиш билан боғлиқ 12 ҳолат қайд этилган. Шу муносабат билан мактабдаги таътиллар бир ойга - 2 мартга қадар узайтирилган.

Фото: GETTY IMAGES

Манилада кекса аёл тиланчилик қилмоқда. 30 январь куни Филиппинда янги коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. У Ухандан келган хитойликда аниқланди.

Фото: AFP

Тиббий ниқоб таққан кекса одам Ухандаги шифохона яқинида ерга қулаб жон берди. 2020 йил 30 январь.

Фото: AFP

Фотомухбир тиббиёт ходимлари унинг жасадини олиб кетиш жараёнини суратга олди.

Фото: GETTY IMAGES

Бангкокдаги қиз ибодат қилмоқда, 2020 йил 31 январь

Фото: REUTERS

Хитойнинг Куньмин шаҳрида (Юньнань провинцияси) коронавирус туфайли дўконлар ишламаяпти.

Фото: GETTY IMAGES

Ханойдаги ибодатхона. Вьетнамда ўтган ҳафта яна уч кишида коронавирус аниқланди ва бу давлатда вирусдан зарарланганлар сони 5 кишига етди.

Фото: GETTY IMAGES

Сеулда тез ёрдам машинаси аэропортдан Жанубий Кореянинг бир неча фуқаросини олиб кетмоқда, Ухандан келган бу фуқаролар коронавирус юқтирганликда гумон қилинган. Жанубий Кореяда коронавирусни юқтирган 6 киши аниқланган.

Фото: GETTY IMAGES

Ҳонгконгда қизи билан аптекага келган аёл. Унинг ортида тиббий ниқобга талабгорлар навбати юзага келган.

Фото: GETTY IMAGES

Ҳимоя кийимларидаги дафн бюроси ходимлари вирусдан ҳалок бўлганнинг танасини шифохонага етказганидан кейин дезинфекциядан ўтмоқда. Ухань, 2020 йил 30 январь.

Фото: GETTY IMAGES

Пластик идишдан ясалган «Ҳимоя ниқоби»даги қизалоқ Пекиндаги аэропортда оила аъзолари билан бирга ўз рейсини кутмоқда. 

Москва, Россия
Фото: Сергей Савостьянов/ТАСС
Урумчи, Хитой
Фото: Zuma/ТАСС
Сеул, Жанубий Корея
Фото: Reuters
Токио, Япония
Фото: AP/ТАСС
Цзяньли, Хитой
Фото: EPA/ТАСС
Дубай, БАА
Фото: Reuters
Куала-Лумпур, Малайзия
Фото: EPA/ТАСС
Мурманск, Россия
Фото: Лев Федосеев/ТАСС
Брисбен, Австралия
Фото: EPA/ТАСС
Париж, Франция
Фото: Zuma/ТАСС
Бхактапур, Непал
Фото: Zuma/ТАСС
Ҳонгконг
Фото: Zuma/ТАСС
Сепанг, Малайзия Фото: Reuters
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top