10:44 / 18.02.2020
0
11690
Хитойда вирус қурбонлари сони 1900га яқинлашмоқда

17 февраль куни Хитойда COVID-19 коронавирус инфекциясидан яна 1886 киши зарарлангани аниқланди.

Фото: AFP

Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, эндиликда мамлакатда вирусни юқтирганларнинг жами сони 72 минг 436 кишига етган.

18 февраль тонгидаги маълумотларга кўра, касалликдан яна 98 киши вафот этган, эпидемия бошланганидан буён берилган қурбонлар сони — 1868 кишини ташкил қилмоқда. Яна 12552 киши касалликдан соғайиб кетган.

South China Morning Post нашри ҳисобларига кўра, Хитойнинг материк қисмидан ташқаридаги беморлар сони 997 нафар. Энг кўп ҳолат Японияда қайд этилган — 619, шундан 454 киши «Даймонд Принцесс» лайнери йўловчиларидир.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top