12:56 / 19.02.2020
0
8231
Bloomberg: Россия Венесуэла учун пул чоп этмоқда

Шартномага кўра, 300 миллион дона купюра тайёрланади. Банкнотларнинг умумий қиймати 143 миллион долларни ташкил этади.

Фото: Bloomberg

Россия Венесуэла учун банкнотлар чоп этмоқда, деб хабар берди Bloomberg "Гознак" АЖ ва Венесуэла марказий банки ўртасидаги шартнома нусхасига асосланиб.

Агентликнинг маълумот беришича, томонлар ўртасидаги шартнома 2019 йил ноябрда тузилган. Шартномага кўра, 300 миллион дона венесуэла боливари тайёрланади. Банкнотларнинг умумий қиймати 143 миллион долларни ташкил этади.

Қайд этилишича, ушбу хизмат Каракасга 7,4 миллион долларга тушади.

Венесуэла Россияга пул чоп этиш учун буюртма берадиган ягона давлат эмас. Буюртмачилар қаторига Беларусь, Ливан, Гватемала, Малайзия ва бошқа давлатлар ҳам киради.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top