02:04 / 23.02.2020
0
14102
ЖССТ Хитойдан ташқарида коронавирусга чалинганлар сонини маълум қилди
Фото: Reuters

Хитойдан ташқари яна 28 мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, охирги 24 соат ичида вирус яна икки мамлакат - Ливан ва Исроилга тарқалган.

Хитойдан ташқарида коронавирусга чалинганлар сони 1402 нафарга етди, деб хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

ЖССТ маълумотига кўра, бир сутка ичида коронавирусга чалиниш ҳолати 202тага ошган.

Хитойдан ташқари яна 28 мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган, охирги 24 соат ичида вирус яна икки мамлакат - Ливан ва Исроилга тарқалган. Жами 11 киши вафот этган.

Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 76 мингдан ошиб кетди, 2345 киши вафот этди, 20 мингдан ортиқ киши тузалди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top