14:36 / 24.02.2020
0
18479
«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Бугун Ўзбекистоннинг катта қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз, фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича совуқ фронт ўтиши муносабати билан айрим жойларга ёмғир ёғади. 

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳаво ҳарорати 12-17 даража илиқ атрофида бўлади, бу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5 даража юқори.

Эртага мамлакатда об-ҳаво очиқ ва жуда илиқ бўлади. Кундузи ҳарорат 15-20 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 23-25 даражагача исийди, бу кўрсаткичлар меъёрдан 7-9 даража юқори.

26 февралда навбатдаги жанубий циклоннинг чиқиши прогноз қилинмоқда, шу сабабли республика бўйича ёмғир ёғади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. 

27 февралда Волгабўйи ҳудудидан совуқ ҳаво оқими кириши муносабати билан ёғаётган ёмғир қорга айланади, айрим жойларда ёғингарчилик кучли бўлади. Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етади. 

26 февралда илиқ ҳаво оқими таъсирида энг илиқ тун бўлиши кутилмоқда, ҳарорат 10-12 даража илиқ, жанубда ва чўл зонасида 13-15 даражагача илиқ бўлади, кундузи об-ҳаво булутли, ҳарорат 13-18 даражани ташкил қилади.

27 февралда ҳароратнинг кечаси ва кундузи 3-8 даражагача пасайиши кутилмоқда, бундай ҳарорат меъёрдан 4-6 даражага пастдир.

28 февралда ёғингарчилик эҳтимоли фақат Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди, ҳарорат фони паст бўлиб, кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

29 февралда Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати меъёрий қийматларга яқинлашиб кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

28-29 февралда мамлакат ҳудуди бўйлаб кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши ҳисобига кўриниш ёмонлашиши мумкин.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top