08:30 / 25.02.2020
1
4366
«Тошкент-Киев» авиақатнови ва «Тошкент-Харков» темир йўл қатновини тиклаш режалаштирилмоқда

“Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини ва “Тошкент-Харков-Тошкент” темир йўл қатновини тиклаш масаласи кўриб чиқилмоқда

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йил 20-22 февраль кунлари Киев шаҳрида Ўзбекистон-Украина бизнес-форуми бўлиб ўтди. 

Форум доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Украинанинг Тараққиёт, иқтисодиёт, савдо ва қишлоқ хўжалиги вазири Т. Милованов, Украина саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи раҳбари А.Кинах, Украина Савдо–саноат палатаси раиси Г. Чижиков ҳамда Украина бизнеси вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Тадбирда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, божхона ва тарифларни тартибга солиш, ветеринария-санитария талабларини ва ўсимликлар карантини уйғунлаштириш борасида ўзаро муносабатлар соҳаларида масалаларни ҳал этиш бўйича келишувларга эришилди.

Ташриф чоғида жорий йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам ишлаб чиқилди – бўлажак тадбир кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Шунингдек, Украинанинг Инфратузилма вазирлигида “Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини ва “Тошкент-Харков-Тошкент” бўйлаб темир йўл линиясини тиклаш масаласига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top