10:08 / 26.02.2020
0
11092
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди ва мавжудларини яна бир йилга узайтирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Украинадаги вазият сабабли Россияга қарши киритилган санкцияларнинг амал қилиш муддатини яна бир йилга узайтирди. Бундан ташқари, АҚШ Россия, Шимолий Корея, Туркия ва Ироқнинг бир нечта компаниясига қарши янги санкциялар жорий қилди. 

Фото: REUTERS

Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматида маълум қилинди.

Россияга қарши Украина билан боғлиқ санкциялар Қримдаги вазият сабабли киритилган. Таъкидланишича, бундай қарор қабул қилинишига Украинадаги демократик жараёнларга путур етказилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

“Россия ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари ва сиёсати АҚШнинг миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига фавқулодда ва мислсиз хавф солмоқда”, дейилган хабарда.

Ушбу санкциялар 2014 йилда президент Барак Обама маъмурияти томонидан киритилган. Илк санкциялар 2014 йил 6 мартда кучга кирган. Ўшандан бери ушбу санкциялар амал қилиши бир йилга узайтирилиб келинади.

Шунингдек, АҚШ Эрон ракета дастури қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ ҳолда 25 февралда Россия, Шимолий Корея, Ироқ ва Туркиянинг бир қатор компаниялари ва жисмоний шахсларига қарши янги санкциялар жорий қилди.    

Таъкидланишича, санкциялар рўйхатига ҳаммаси бўлиб 13 та хорижий ташкилот ва жисмоний шахс киритилган. Улардан 5 таси Хитой ва Туркияда жойлашган.

Санкциялар остига айнан қайси компаниялар ёки жисмоний шахслар тушгани маълум қилинмаган.

Баёнотда таъкидланишича, ушбу ташкилотларга қарши санкциялар АҚШнинг Эронга ўз ракета салоҳиятини ривожлантиришга йўл қўймасликка қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида киритилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top