16:23 / 02.03.2020
0
6338
Коронавирус: авиакомпанияларнинг йўқотишлари ҳисоблаб чиқилди

Коронавируснинг тарқалиши туфайли жорий этилган чекловлар фонида авиакомпаниялар зарар кўрмоқда. Мамлакатлар расмийлари уларни қўллаб-қувватлаши керак, дея маълум қилди Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси

Фото: Kham / Reuters

Яқин Шарқ авиакомпанияларининг янги коронавирус тарқалиши туфайли жорий этилган чекловлар натижасида кўрган зарари тахминан 100 миллион долларга етди. Бу ҳақда Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA)нинг Африка ва минтақа бўйича вице-президенти Муҳаммад Али ал-Бакри маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ал-Бакрининг сўзларига кўра, келгуси ҳафталарда авиачипталарга талаб пасаяди ҳамда агар Осиёга саёҳат қилиш бўйича чекловлар узайтирилса, унда авиаташувчиларнинг фойда олиши хавф остида қолади. Авиакомпаниялар ушбу «қийин давр»дан ўтиб олиши учун давлат уларга ёрдам бериши керак, дея маълум қилди IATA раҳбари ўринбосари. Унинг прогнозига кўра, 2020 йилда жаҳондаги авиакомпаниялар коронавирус туфайли 1,5 миллиард долларни йўқотиши мумкин.

Янги коронавируснинг тарқалиши ўтган йил декабрь ойидан, у Хитойда биринчи марта аниқланганидан бери давом этмоқда. Бунга йўл қўймаслик учун кўплаб давлатлар Хитой билан ҳаво қатновини чеклади. Кейинчалик чора-тадбирлар Эрон ва Жанубий Кореяга парвозларни ҳам қамраб олди, сабаби бу ерда касалланганлар сони кескин кўпайди.

Бундан ташқари, ушбу касаллик ҳақидаги хабарлар туфайли «хавфли» мамлакатларга чипталарни қайтариш бошланди. 

Коронавируснинг тарқалиши билан боғлиқ молиявий йўқотишлар сабабли, дунёдаги энг йирик авиакомпаниялардан бири бўлган Emirates Airlines 1 март куни бизнесдаги «сезиларли пасайиш»ни эълон қилди ва вазифалари тезкор фаолият билан боғлиқ бўлмаган ходимлардан ўз ҳисобидан таътил олишни сўради. Касаллик авж олганлиги сабабли авиакомпания Пекинга авиақатновдан ташқари, Хитойнинг материк қисмига бўлган барча рейсларини бекор қилди ҳамда Эронга парвозларни тўхтатди. 

Аввалроқ, Ўзбекистон яна иккита давлат билан авиақатновларни вақтинчалик тўхтатганди. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top