21:54 / 05.03.2020
0
5544
Америкалик губернатор коронавирус сабабли тирсак билан сўрашишни таклиф қилди 

АҚШнинг Небраска штати губернатори Пит Рикеттс коронавирус эпидемияси сабабли кўришганда қўл сиқиш ўрнига тирсакларни уриштириб қўйишни таклиф қилди.  

Фото: AP

Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.  

Шифокорлар коронавирус қўл сиқишиб сўрашганда ҳам юқиши мумкинлигидан огоҳлантириб келишмоқда.

Губернатор сўрашишнинг бу усулини карантиндан кейин шифохонани тарк этаётган одамлар билан учрашувда намойиш қилган.

“Мен учун карантин бўлимини тарк этаётган меҳмонларни қаршилаш шарафдир. Небраскадаги жаҳон даражасидаги тиббий ходимлар америкаликларни ҳимоя қилиш ва одамлар саломатлигини сақлаш учун саъй-ҳаракатларни тобора оширишмоқда”, деб айтган Рикеттс.

Аввалроқ анъанавий қўл бериб сўрашиш ўрнига унинг ҳазиломуз варианти - оёқ учларини теккизиб қўйиш таклиф қилинганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top