01:55 / 05.03.2020
0
10199
Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбийлари қўшма машғулотлар ўтказишди
Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва республиканинг бошқа хавфсизлик кучлари АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги билан инқирозларга жавоб бериш бўйича “Енгилмас соқчи – 2020” номли қўшма машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

24 февралдан 2 мартгача ўтган машғулотлар хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳаракатланишни яхшилаш мақсадида Ўзбекистоннинг ҳарбий-ўқув полигонлари, жумладан Жиззах вилоятидаги “Фориш” тоғ полигони ва бошқа рухсат берилган объектларда ўтказилган. Баъзи америкалик ҳарбийлар машғулотларда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Тампа шаҳридаги “МакДилл” базасидан туриб масофадан иштирок этишган.

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Машғулотларнинг ўтказилиши икки давлат хавфсизлик хизматларига нотаниш муаммоларга тўқнаш келганда тезкорликни оширишга ва қуролли кучларига ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга имкон берди. 

Фото: АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси

“Бизнинг Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорлигимиз ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларга асосланган. Жавоб бериш бўйича ўқув дастурлари ва биргаликдаги машғулотлар, мисол учун, “Енгилмас соқчи” Ўзбекистон билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигимиз чуқур ва кенг эканлигини кўрсатади”, деб айтган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэль Розенблюм.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, америкалик ҳарбийлар АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги жавобгарлиги ҳудудида ҳар йили ҳамкор давлатлар билан 80дан кўпроқ машғулот ўтказишади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top