12:34 / 15.03.2020
72578
Фото: Коронавирусдан олдинги ва ҳозирги Италия
Фото: EPA-EFE/Shutterstock

Италия пойтахти Рим шаҳри хорижлик меҳмон ва сайёҳларнинг диққат-эътиборига сазовор бўлган жойлардан бири ҳисобланади. Бироқ сўнгги ҳафталар давомида минтақада тарқалган янги коронавирус инфекцияси сайёҳлар оқимига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

Фото: AP

Одатда декабрь–январь ойлари давомида Trevi фаввораси атрофида сайёҳлар гавжум бўларди. Улар ушбу мафтункор жойни кўриш мақсадида чет эллардан ташриф буюришади. Унинг ёнига боришга муваффақ бўлган саёҳатчилар тангани сувга ташлашади. Афсоналарга кўра, бу амал шаҳарга қайтиб келиш имконини беради, деб ҳисоблашади.

Фото: AP

Коронавирус тарқалиши туфайли Италиядаги диққатга сазовор жойларга ташрифларга чекловлар жорий этилди.

Италия барча парвозларни бекор қилган. «Colosseum» ва «Roman forum» атрофларига сайёҳлар келиши чеклаб қўйилган.

Фото: AP

Aввалги манзараларда Пантеон пиаззаси марказидаги зинапоялар сайёҳларнинг кўзларини қамаштиришга қодир эди. Ҳозир эса уларнинг атрофида фақат бир-икки кишини кўриш мумкин.

Фото: AP
Фото: AP

Шу билан биргаликда, энди кўприк атрофидан ўтаётганингизда Castel Sant'Angelo’нинг улуғворлигини бемалол кўришингиз мумкин - у ерда ҳам деярли ҳеч кимни учратмайсиз.

Фото: AP
Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top