00:32 / 18.03.2020
23498
«Ювентус»нинг яна бир футболчисида коронавирус аниқланди 
Фото: Goal

«Ювентус» клуби яна бир футболчиси коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар берди.

Яримҳимоячи Блез Матюидининг COVID-19 учун топширган тестлари ижобий натижа берди.

Франция миллий жамоаси аъзоси 11 мартдан бери уйида изоляцияда эди. 

Бунгача Турин клубида ҳимоячи Даниэле Руганида ҳам ушбу касаллик аниқланган эди.

Маълумот учун, Италия Хитойдан кейинги ўринда коронавирус пандемиясининг  асосий маркази бўлиб турибди. Мамлакатда шу кунгача вирус туфайли 2 мингдан ортиқ киши вафот этди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top