17:46 / 01.04.2020
16771
ИИВ: Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи транспорт воситалари ҳаракати чекланмаган

Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишига қарши кураш доирасида жорий этилган автомобиллар ҳаракатларига тақиқлар қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи ҳар қандай турдаги транспорт воситаларига жорий этилмайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ Ахборот хизмати маълум қилмоқда. 

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги 176-сон Қарорининг 2-банди учинчи хатбошисига кўра, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишда юк транспорт воситаларига чекловлар йўқлиги белгиланган. 

Шунингдек, республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 30 март куни соат 06:00 дан 20 апрель куни соат 00:01га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилди. 

Ушбу қарорга кўра, 22 та ҳолатда транспорт воситаларига махсус рухсатнома (стикер)ларсиз ҳаракатланишга рухсат этилди. 22 та ҳолатнинг охирги бандида, яъни мавсумий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситаларига Республика ҳудудида махсус рухсатнома (стикер)ларсиз ҳаракатланишга рухсат этилган.

Ҳурматли қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ташувчи барча турдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари, республика ҳудудида ҳаракатингиз давомида карантин постларида муаммо ёки чекловлар бўлган тақдирда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз:    

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ:                 
71 267-63-15
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ:                                   71-255-10-47
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ:                                71-265-08-51
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ:                                 74-226-99-33
Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ:                                   73-241-57-29
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ:                                 69-234-06-06
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ:                                   67-227-32-93
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ:                                     72-223-95-52
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ:                               66-221-81-81
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ:                               75-225-02-05
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ:                              76-221-27-51
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ:                                     78-770-28-08
Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ:                                      65-221-86-05
Хоразм вилояти ИИБ ЙҲХБ:                                      62-225-60-05
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ:           61-225-14-37

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top