19:25 / 04.04.2020
10514
АҚШдаги Ҳюстон Методистлар шифохонаси илк бор Covid-19’ни даволаш учун плазма терапиясини амалга оширди

Ўтган дам олиш кунлари Ҳюстон Методистлар шифохонаси (Houston Methodist Hospital)да шифокор-олимлар COVID-19 ни даволашда ишлатилган қон плазмасини трансфузия қилишди.

Инфографика: tmc.edu

FDA (Америка Қўшма Штатлари соғлиқни сақлаш ва одамларга хизмат кўрсатиш федерал агентлиги) рухсатидан сўнг, 28 мартда Ҳюстон Методистлар шифохонаси мамлакатдаги биринчи академик тиббий марказ бўлиб COVID-19 оғир касалликка чалинган беморга — шу касалликдан тўла тикланган беморнинг зардоб терапияси деб аталадиган қон плазмасини трансфузия қилди.

Тарихий воқеа ўлароқ, тадқиқотчилар COVID-19дан соғайган инсон қон плазмасининг тўртдан бир қисмини олиб, вирусни юқтирган икки кишига қуйишган.

Тоза, сомон рангидаги қоннинг бу таркибий қисми «ҳаёт инъоми» деб аталади. Глюкоза, ивиш омиллари ва электролитли плазма — бактерия ва вирусларни изловчи ва йўқ қилувчи, иммунитет томонидан яралган антитаначаларга бой.

Зардобдан даволовчи восита сифатида фойдаланиш қарийб бир асрлик тарихга эга. Шифокорлар ушбу терапияни дастлаб 1918 йилдаги «Испанка гриппи» пандемияси, 1920-йилларда АҚШда дифтерия эпидемияси, 30-йилларда гўштли бактериялар тарқалиши ва 2014 йилда Эбола эпидемияси пайтида беморларни даволашда қўллашган.

Ўтган ҳафтада хитойлик олимлар жамоаси Америка тиббиёт ассоциацияси журналида беш беморга конвулсив плазма ишлатилгани ва COVID-19 билан оғриган беморларни даволашда фойдали деб тавсифловчи мақолани чоп этдилар.

«Биз саккиз-тўққиз кун ичида, одатда саккиз ойдан тўққиз ойгача давом этадиган ишларни бажардик, — деди доктор Муссиер. — Беморларга ёрдам бериш учун қўлимиздан келганини қилишга уринишда жуда катта садоқат ҳисси бизни шу тезликка етаклайди».

Доктор Муссиернинг айтишича, икки бемор учун конвулсив зардоб терапияси ижобий натижаларини таърифлашга ҳали эрта, аммо шифокорлар оптимистик фикрда.

Суҳроб Солиев,
University College of London магистратураси битирувчиси

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top