22:57 / 04.04.2020
12100
Мисрда коронавирус сабабли янги пойтахтга кўчиб ўтиш кейинги йилга қолдирилди

Қатор вазирлик ва идораларнинг Қоҳирадан 45 километр узоқликда жойлашган янги пойтахтга кўчирилиши шу йилнинг ёзига режалаштирилганди.

Миср янги пойтахтининг макети / фото: Twitter

Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси коронавирус сабабли 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган йирик лойиҳалар билан боғлиқ тадбирларни 2021 йилда ўтказиш тўғрисида фармойиш берди.

"Президент 2020 йилда амалга оширилиши керак бўлган йирик лойиҳалар билан боғлиқ тадбирларни, жумладан янги маъмурий пойтахтга кўчиб ўтиш ва Миср Катта музейи очилишини кейинги 2021 йилга қолдириш топшириғини берди", - дейилади Миср президенти матбуот хизмати хабарида.

Хабарда қайд этилишича, тадбирлар қолдирилиши"коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолат ва унга қарши курашиш жараёни оқибатлари" билан боғлиқ.

Мисрда айни пайтгача 985 киши коронавирусга чалинганлиги аниқланган.

Янги маъмурий пойтахт Мисрда амалга оширилаётган йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади. Қатор вазирлик ва идораларнинг Қоҳирадан 45 километр узоқликда жойлашган янги пойтахтга кўчирилиши шу йилнинг ёзига режалаштирилганди.

Миср Катта музейи ҳам ёзда очилиши мўлжалланганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top