23:40 / 06.04.2020
101753
Ўзбекистонда яна 60 кишида коронавирус қайд этилди

Ўзбекистонда яна 60 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар сони 457тага етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Шу тариқа, 6 апрель куни беморлар сони 115 кишига ортди. Кеча, 5 апрелда 76 кишида вирус тасдиқланган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус аниқланган ҳудудлар сони 10тага етган – 5 апрелда Қорақалпоғистонда ҳам дастлабки беморлар аниқланди.

Айни пайтгача 30 киши соғайди. Қурбонлар – 2 нафар: 72 ёшли наманганлик аёл (27 март) ва Тошкентда яшаган 39 ёшли эркак шифокор (28 март).

6 апрель куни Ташқи ишлар вазирлиги Нью-Йоркда 50-60 ёшлардаги 2 ўзбекистонлик (бир аёл ва бир эркак) вафот этганини тасдиқлади. Бу – хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусдан дастлабки ўлим ҳолатлари бўлди.

Аввалроқ Арманистонда бир нафар, Қозоғистонда икки нафар Ўзбекистон фуқароси вирус юқтириб олгани хабар қилинганди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top