17:23 / 10.04.2020
6130
Ҳарбий хизматчилар оғир беморлар учун донорлик қони топширишмоқда

Бугун, 10 апрель куни Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари карантин вақтида потенциал донорлар сони кескин камайиб кетганлиги сабабли кўнгилли равишда қон топширишди. 

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида корхона ва ташкилотлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши вақтинча чекланиб, қон маҳсулотлари захираси ҳам камайди. Ўтган вақт ичида онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморлар учун донорлар ёрдамига муҳтожлик сезила бошлади.  

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан келишган ҳолда ҳудудий қон қуйиш марказлари мутахассислари томонидан Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларида хизматни ўтаётган кўнгилли ҳарбий хизматчилардан донорлик қони олишлари йўлга қўйилиб, бунинг учун етарлича шарт-шароит яратилди, деб хабар бермоқда ҳарбий журналист, капитан Ғайрат Мадраҳимов. 

"Эзгулик албатта, қайтади" шиори остида ўтказилган тадбирда донорлик қони топширган ҳарбий хизматчилар тиббиёт пунктининг ўзида оқсил моддаларга бой маҳсулотлардан тановул қилишди. Улар бир суткага дам олишга юборилди ҳамда 3 кунга жисмоний машқлардан озод қилинди.

Маълумот ўрнида, вилоят қон қуйиш кўчма станциясининг кунлик қуввати 150 нафар донордан қон олишга мўлжалланган.

Xi0WqqfWxWqk_Wsud_DlcInHapELNCc9.jpg (1024×683)

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top