11:40 / 10.04.2020
85361
Коронавирус рақамларда: энг кўп касалликка чалиниш, тузалиш ва ўлим ҳолатлари

Kun.uz коронавирусга чалиниш, тузалиш ва ўлим кўрсаткичларининг бугунги ҳолати бўйича статистик маълумотларни тайёрлади.

Фото: Reuters

Жонс Ҳопкинс университетининг 10 апрель соат 11:40 ҳолатига берган маълумотига кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1 602 216тага етган, 95 745 киши ушбу касалликдан вафот этган, 355 079 киши соғайган. Дунё бўйича ўлим кўрсаткичи – 5,9 фоиз.

Касалликка чалиниш ҳолатлари энг кўп қайд этилган 10та мамлакат

1. АҚШ - 466 033 киши.

Тузалганлар сони – 25 988 киши. Вафот этганлар сони - 16 690 киши. Ўлим кўрсаткичи - 3,5 фоиз.

2. Испания - 153 222 киши.

Тузалганлар сони – 52 165 киши. Вафот этганлар сони - 15 447 киши. Ўлим кўрсаткичи - 10 фоиз.

3. Италия - 143 626 киши.

Тузалганлар сони – 28 470 киши. Вафот этганлар сони - 18 279 киши. Ўлим кўрсаткичи - 12,7 фоиз.

4. Франция - 118 783 киши.

Тузалганлар сони – 23 441 киши. Вафот этганлар сони – 12 228 киши. Ўлим кўрсаткичи - 10,2 фоиз.

5. Германия – 118 235 киши.

Тузалганлар сони – 52 407 киши. Вафот этганлар сони - 2607 киши. Ўлим кўрсаткичи - 2,2 фоиз.

6. Хитой – 82 924 киши.

Тузалганлар сони – 77 758 киши. Вафот этганлар сони - 3340 киши. Ўлим кўрсаткичи – 4 фоиз.

7. Эрон – 66 220 киши.

Тузалганлар сони – 32 309  киши. Вафот этганлар сони - 4110 киши. Ўлим кўрсаткичи – 6,2 фоиз.

8. Буюк Британия – 65 872 киши.

Тузалганлар сони – 359 киши. Вафот этганлар сони - 7993 киши. Ўлим кўрсаткичи - 12,1 фоиз.

9. Туркия – 42 282 киши.

Тузалганлар сони – 2142 киши. Вафот этганлар сони - 908 киши. Ўлим кўрсаткичи - 2,1 фоиз.

10. Бельгия – 24 983 киши.

Тузалганлар сони – 5164 киши. Вафот этганлар сони - 2523 киши. Ўлим кўрсаткичи - 10 фоиз.

Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDPC)нинг 9 апрель ҳолатига берган маълумотига кўра, коронавируснинг қитъалар кесимида тарқалиши қуйидагича:

Европа - 709 688 та ҳолат.

Касаллик энг кўп тарқалган давлатлар: Испания (146 690), Италия (139 422), Германия (108 202), Франция (82 048), Буюк Британия (60 733).

Америка - 497 200та ҳолат.

Касаллик энг кўп тарқалган давлатлар: АҚШ (432 132), Канада (19 274), Бразилия (15 927), Чили (5 546), Эквадор (4 450).

Осиё - 250 522та ҳолат.

Касаллик энг кўп тарқалган давлатлар: Хитой (82 870), Эрон (64 586), Туркия (38 226), Жанубий Корея (10 423), Исроил (9 404).

Африка - 11 447та ҳолат.

Касаллик энг кўп тарқалган давлатлар: ЖАР (1 845), Жазоир (1 572), Миср (1 560), Марокаш (1 275), Камерун (730).

Океания - 7 266та ҳолат.

Касаллик энг кўп тарқалган давлатлар: Австралия (6 052), Янги Зеландия (992), Гуам (125), Француз Полинезияси (51), Янги Каледония (18).

Қитъалар кесимида ўлимлар сони

Европа - 60 615та ўлим.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар: Италия (17 669), Испания (14 555), Франция (10 869), Буюк Британия (7 097), Нидерландия (2 248).

Америка - 17 082та ўлим.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар: АҚШ (14 817), Бразилия (800), Канада (435), Эквадор (242), Мексика (174).

Осиё - 9 482та ўлим.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар: Эрон (3 993), Хитой (3 339), Туркия (812), Индонезия (240), Жанубий Корея (204).

Африка - 573та ўлим.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар: Жазоир (205), Миср (103), Марокаш (93), Буркина Фасо (23), Тунис (23).

Океания - 57та ўлим.

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар: Австралия (50), Гуам (4), Шимолий Мариана ороллари (2), Янги Зеландия (1).

Марказий Осиёдаги ҳолат

1. Қозоғистон – 802 киши.

Тузалганлар сони – 60 киши. Вафот этганлар сони – 9 киши. Ўлим кўрсаткичи - 1,1 фоиз.

2. Ўзбекистон – 624 киши.

Тузалганлар сони – 38 киши. Вафот этганлар сони – 3 киши. Ўлим кўрсаткичи - 0,4 фоиз.

3. Қирғизистон – 298 киши.

Тузалганлар сони – 35 киши. Вафот этганлар сони – 5 киши. Ўлим кўрсаткичи - 1,6 фоиз.

Тожикистон ва Туркманистонда коронавирус юқтириш ҳолати расман тасдиқланмаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top