19:03 / 13.04.2020
23101
Агробанк «Ёрдам учун ўтказма!» хайрия акциясини эълон қилди
Фото: Агробанк

Ҳозирда мамлакатимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан хавфли вирусга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Пандемия оқибатлари нафақат ривожланаётган бизнинг давлатимиз, балки дунёнинг энг йирик давлатлари учун ҳам ҳақиқий синовга айланмоқда.

Шундай қийин синовли паллаларда ватандошларимизнинг фидойилик, бағрикенглик, ғамхўрлик каби олий ва юксак инсоний фазилатлари бизга кўтаринки руҳ бағишлайди. Пандемияга қарши курашда шифокорларимиз, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, ўқитувчилар, тадбиркорлар ва албатта барча соҳа вакиллари ўзларини масъул билиб, жонбозлик кўрсатаётганлиги, ўтказилаётган хайрия тадбирларида фаол иштироки халқимизни янада жипслаштирмоқда.

Агробанк томонидан ҳозирги карантин даврида нафақат аҳоли ва мижозларга қарз маблағлари тўловларини кечиктириш, сифатли масофавий банк хизматларини кўрсатиш, балки хайрия акцияларини ўтказиш орқали ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, хайрли ишлар эстафетасини давом эттириб, Агробанк яна бир хайрия акциясини ўтказишга қарор қилди. Ушбу тадбирда мамлакатимизнинг барча аҳолиси қатнашиши мумкин.

Жорий йилнинг 13 апрелдан бошлаб карантин расман тугагунга қадар «Ёрдам учун ўтказма!» акцияси давом эттирилади. Бунда «Agrobank Mobile» иловаси орқали картадан картага пул ўтказмаларидан олинган банкнинг барча даромадлари коронавирусга қарши курашиш учун ташкил этилган «Ўзбекистон меҳр-шавқат ва саломатлик» жамғармасига ўтказилади.

Таъкидлаш керакки, хайрия акциясида иштирок этувчи ҳар бир фуқаро коронавирусга қарши курашда тўғридан тўғри ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин. Бунинг учун шунчаки «Agrobank Mobile» иловасини юклаб олиб, Ўзбекистондаги исталган банкнинг пластик картасини қўшиш ва картадан картага пул ўтказиш эҳтиёжи пайдо бўлганда ушбу илова орқали амалга ошириш керак бўлади.

Сиз ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этинг. Биргаликда бир мақсад йўлида бирлашайлик ва синовли кунларни мардонавор енгайлик!

Иловани қуйидаги ҳавола орқали кўчириб олишингиз мумкин:

Android | iOS 

Сайт: www.agrobank.uz

Telegram: t.me/AgrobankChannel

Instagram: @Agrobank_uz

Facebook: fb.com/AgrobankUzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top