16:00 / 15.04.2020
11808
Қулайликнинг янги даражаси: Artel компанияси етказиб бериш хизматини ишга туширди

Artel компанияси маҳсулотларни уйга етказиб бериш хизматини ишга туширди. Эндиликда Artel билан техника харид қилиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Атиги беш дақиқада сиз қулайлик билан янги техникани танлаб, уни хонадонга етказиб беришни буюришингиз мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Тафсилотларини ушбу мақолада ўқиб билиб олинг.

Фото: Artel

Artel компанияси маҳсулотларини харид қилиш учун эндиликда ҳатто интернет уланган мобил телефоннинг ўзи етарлидир. Буюриш жараёни эса жуда ҳам осон ва қулай. Маҳсулотни хонадонга етказиб беришни буюриш учун авваламбор Artel.uz расмий сайтига ташриф буюринг. Маҳсулотлар ассортименти билан танишиб чиқинг ва сизга керак бўлган техникани танланг. Artel сайтида барча маҳсулотларнинг тўлиқ техник тафсилотлари ҳамда маҳсулотларнинг турли ранглардаги суратлари тақдим этилган. Хуш келган техникани танлагандан сўнг, сайтда ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни махсус формада ёзиб қолдиринг ва «Буюриш» тугмасини босинг. Call-маркази оператори сизга қўнғироқ қилишини кутинг. Call-маркази операторига манзилингизни тўлиқ тушунтиргандан сўнг бемалол харидингизни кутинг.

Artel ходимлари харидингизни қисқа вақтда тўғри хонадонингизга етказиб беришади. Айтиш жоизки, уйингизга энг яқин бўлган дўкондан бошлаб 30 км масофага маҳсулот етказиб бериш мутлақо бепулдир. Маҳсулотлар юртимизнинг барча вилоятларига етказиб берилиши мумкин. Сиз эса вақтингизни дўконма-дўкон юриш ўрнига фойдалироқ машғулотларга, ёки яқинларингиз билан ўтказишга бағишлай оласиз. Бундан ташқари сиз тўловларни ҳам нақд пул, ҳам пластик карточка орқали амалга ошириш имкониятига эгасиз. Технологиялар ривожланиши билан, қулайлик ҳам максимал даражага етди!

Алоҳида айтиш лозимки, агарда интернетга уланмаган бўлсангиз ҳам ҳам, онлайн буюриш хизматидан барибир фойдаланиш имкониятингиз бор.

Қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг ва маиший техникани етказиб беришни телефон орқали буюринг: +99878 148-88-88

Қулай технологиялардан фойдаланинг. Уйингизга файз ва барака тилаймиз.

Сайт: www.artel.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top