19:58 / 17.04.2020
4183
Uber коронавирус сабабли миллардлаб доллар зарар кўрмоқда

SARS-CoV-2 пандемияси сабабли киритилган чеклов чоралари боис Uber фойдаланувчилари сони кескин камайди.

Фото: Getty Images

Американинг Uber такси сервиси коронавирус пандемияси сабабли миллиардлаб доллар зарар кўрмоқда. Ҳозирда пандемия компаниянинг бу йилги кўрсаткичларига қай даражада таъсир кўрсатишини олдиндан айтиш қийин, деб хабар берди Uber.

Uber шу пайтгача 1,25 млрд доллардан 1,45 млрд долларгача зарар кўрилишини тахмин қилганди. Компаниянинг бу йилдаги зарари 2,7 млрд долларни ташкил этди.

Комендантлик соатлари, дўконлар, ишхоналарнинг ёпилиши ва бошқа карантин чоралари сабабли бутун дунёда Uber хизматига талаб сезиларли даражада пасайди.  

Ҳозирда Uber турли компаниялардаги миноритар улушини 1,9-2,2 млрд долларга пасайтиришга мажбур бўлиши аниқ бўлиб қолди. Uber Grab, Yandex ва Didi каби такси ҳамда етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи компанияларда миноритар улушларга эга. 2019 йил охирида унинг турли компаниялардаги улушлари қиймати қарийб 12 млрд долларга баҳоланганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top