19:19 / 17.04.2020
46633
Видео: Уй шароитида антисептик тайёрлашни ўрганамиз

Кўчага энг керакли маҳсулотларни олиш учун чиқиб келиб, уйга қайтганда қўлларимизни, шахсий буюмларимиз ва дўкондан олиб келинган нарсаларни уй шароитида антисептик билан тозалаш вирусдан ҳимояланишда муҳим.

Фото: 123RF

Бу маҳсулот баъзи жойларда танқислигини ҳисобга олиб, уй шароитида антисептик тайёрлашни ўрганамиз.

Бунинг учун бизга:

  • 70 фоиздан кам бўлмаган 250 мл. спирт (50 мл.дан 5 дона флакон)
  • 15 мл. водород перекиси
  • 5 мл. тиббиёт глицерини
  • 60 мл. тоза ёки қайнаб совиган сув
  • шприц (каттароқ ҳажмдагиси яхшироқ),
  • қоришмани аралаштиришга ва ишлатишга қулай бўлган 400 мл. дан кам бўлмаган пуркагичли идиш.

250 мл. спиртни идишга қуямиз. 5 мл. Тиббиёт глицеринини шприц орқали ўлчаб идишга қуямиз. Кейин 15 мл. водород перекисини шу тарзда ўлчаб, уни ҳам идишга қуямиз.

Спиртдан бўшаган флакончага сув тўлдириб қуйганимизда бу 50 мл бўлади, колган 10 мл.ни шприц орқали ўлчаб, уни ҳам идишга қуямиз ва аралаштирамиз.

Антисептикимиз тайёр деса ҳам бўлади.

Энди уни пуркагичи бор бирорта идишга қуйиб, яхшилаб аралаштирамиз. Муҳими идиш сиғими 350-400 мл.дан кам бўлмаслиги керак.

Бу аралашма билан кўчада ушлашимиз мумкин бўлган шахсий буюмларимиз: калит, ҳамён, телефон, эшик дастаклари, оёқ кийимларимизнинг таги ва устига сепиб, вирус ва микроблардан ҳимояланишимиз мумкин.

Бирор кичикроқ идишли флаконга тайёр антисептик қуйилса, чўнтакда олиб юриш, эҳтиёж туғилганда кўчада ишлатса бўлади.

Ўзингизни, оилангизни эҳтиёт қилинг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ антисептик гелни қандай тайёрлаш ҳақида маълумот берган эдик.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top