10:02 / 22.04.2020
61121
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 1700га яқинлашди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 14 кишига коронавирус инфекциясидан зарарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 22 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1692 нафарни ташкил қилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланишнинг илк ҳолати 15 март куни Тошкентда тасдиқланганди. Ўтган вақт мобайнида вирус бутун республика ҳудуди бўйлаб тарқалди.

Сўнгги тўрт кун мобайнида янги аниқланаётган ҳолатлар сони камаймоқда. 18 апрель куни 85 киши, 19 апрелда 75, 20 апрелда 62 ва 21 апрелда 51 кишида коронавирус тасдиқланди.

Шу вақтгача 357 киши касалликдан соғайди, 6 киши вафот этди.

21 апрель куни илк марта кунлик соғайганлар сони кунлик касалланиш ҳолатлари сонидан кўп бўлди - турли ҳудудларда жами 91 киши реабилитацияга кузатилди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top