23:11 / 25.04.2020
4701
Дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 200 мингдан ошди
Фото: REUTERS / Lucas Jackson

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 201 мингдан ошган – 201 минг 502 киши.

Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШда қайд этилган — 53 070та, бу ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда турган Италиядан икки баравар кўп (26 384). Ўлимлар сони бўйича учинчи ўринда Испания (22 902), ундан кейин Франция (22 648) ва Буюк Британия (20 381) турибди.

Жами касалланганлар сони 2 868 539, улардан 924 минг нафари АҚШга тўғри келади. Шунингдек, Испания (223 759), Италия (195 351), Франция (159 952), Германия (155 782) ва Британия (149 556) касаллик юқтирганлар сони бўйича етакчи.

Шу билан бирга, коронавирусдан соғайганлар сони 810 мингдан ошган. Энг кўп соғайганлар Германия (109 800), АҚШ (99 346) ва Испанияда (95 708).

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top