00:52 / 28.04.2020
11527
Карантинга олинган шахснинг хонасида қандай жиҳозлар бўлиши керак?
Фото: KUN.UZ

Ҳукумат қарори билан, коронавирус инфекциясини юқтирганликда гумон қилинган шахсларни вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартибини белгиловчи низом тасдиқланди.

Ушбу низомга илова қилинган рўйхатда карантинга олинган шахслар жойлаштириладиган хоналарда бўлиши лозим бўлган жиҳозларнинг қуйидаги энг кам меъёрлари белгилаб берилган:

  • Кийим жавони – 1 та
  • Тумба (оёқ кийимлар учун) – 1 та
  • Каравот – 4 та
  • Стол – 1 та
  • Стул – 4 та
  • Юмшоқ жиҳозлар учун жавон – 1 та
  • Ёстиқ – 4 та
  • Тўшак – 4 та
  • Кўрпа (жун ёки пахтали) – 4 та
  • Чойшаб – 4 та
  • Ёстиқ жилд – 4 та
  • Кўрпа жилд – 4 та
  • Хўжалик анжомлари учун жавон – 1 та
  • Сочиқ – 4 та
  • Қоғоз салфеткалари – 4 та
  • Ахлат қутиси – 1 та
  • Пол ювиш учун латта – 1 та
  • Челак – 1 та
  • Супурги – 1 та
  • Ҳокандоз – 1 та
  • Швабра – 1 та
  • Кондиционер – 1 та
  • Телевизор – 1 та
  • Термометр – 4 та
  • Деворда турадиган илгич (сочиқлар учун) – 1 та
  • Холодильник – 1 та
Top