10:03 / 05.05.2020
28365
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони ўзгаришсиз қолди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги 11 соатда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари қайд этилмагани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафарни ташкил қилиб, соғайганлар эса 1405 нафарга етди. Вафот этганлардан ташқари, ҳозирда 774 нафар бемор даволанмоқда.  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қаторасига сўнгги 14 кун давомида COVID-19 инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлган, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашган», дейилади вазирлик хабарида.

4 май куни 40 кишида касаллик аниқланди ва 86 киши соғайди.

Айни вақтгача жами 1405 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, 774 бемор шифохоналарда даволанмоқда.

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков шифохоналарда қолаётган беморларнинг аҳволи бўйича маълумот берди. Маълум қилинишича, 10 беморнинг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

4 май куни 10,5 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилган, шу вақтгача жами 335 минг киши тест қилинган.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top