Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сони ўзгаришсиз қолди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги 11 соатда коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари қайд этилмагани ҳақида хабар берди.
«2020 йил 4 май соат 23:00дан бугун, 5 май соат 10:00 ҳолатига кўра, яъни ўтган 11 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилмади.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2189 нафарни ташкил қилиб, соғайганлар эса 1405 нафарга етди. Вафот этганлардан ташқари, ҳозирда 774 нафар бемор даволанмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда қаторасига сўнгги 14 кун давомида COVID-19 инфекциясидан соғайганлар сони касалланганлар сонидан кўп бўлган, фақат ўнинчи куни икки ҳолат ҳам тенглашган», дейилади вазирлик хабарида.
4 май куни 40 кишида касаллик аниқланди ва 86 киши соғайди.
Айни вақтгача жами 1405 киши касалликдан соғайган, 10 бемор вафот этган, 774 бемор шифохоналарда даволанмоқда.
Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков шифохоналарда қолаётган беморларнинг аҳволи бўйича маълумот берди. Маълум қилинишича, 10 беморнинг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
4 май куни 10,5 мингдан кўпроқ вирусологик текширишлар ўтказилган, шу вақтгача жами 335 минг киши тест қилинган.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025