15:25 / 09.05.2020
7974
Хоразмда 10 нафар бемор тузалди. Ўзбекистонда жами соғайганлар сони 1800га яқинлашди

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1790 нафарни ташкил этмоқда.

Хоразм вилоятида ҳам коронавирусга чалинган 10 нафар бемор тўлиқ соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Тузалганларнинг 9 нафари Россиядан чартер рейс билан Хоразмга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, шифохонага жойлаштирилган. 1 нафар фуқаро эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. 

Ҳудудлар кесимида олинса, фуқароларнинг 2 нафари Наманган вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан. Уларнинг 8 нафари эркак, 2 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 53 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Хоразм вилояти бўйича шу пайтга қадар 168 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 178 нафарга етди. 

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1790 нафарни ташкил этмоқда.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top