00:41 / 14.05.2020
10121
ЖССТ вакили коронавирус оддий касалликлар рўйхатига кириши мумкинлигини билдирди

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, дунё бўйича 300 мингга яқин киши коронавирусдан вафот этган, касалликка чалинганлар сони эса 4,3 миллиондан ошиб кетган ва 1,5 миллиондан ортиқ киши тузалган.

Фото: AP /Raphael Satter

COVID-19 коронавируси вақт ўтиши билан йўқолиб кетмайди, балки инсоният ҳар куни дуч келадиган яна бир касалликка айланиши мумкин, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури раҳбари Майк Райан.

"Бу вирус жамиятимиздаги ҳар кунги вируслардан бирига айланиши ва кетмаслиги мумкин. ОИВ кетмади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда CNN телеканали.

"Бу икки касалликни солиштирганим йўқ, лекин реалист бўлишимиз керак деб ўйлайман. Бу касаллик йўқолиб кетишини ва бу қачон содир бўлишини ҳеч ким айтолмайди", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, вакцина пайдо бўлиши умид бериши мумкин, аммо бу препаратга эришишнинг осонлиги ва самарадорлиги каби қатор шартларни талаб қилади.

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, дунё бўйича 300 мингга яқин киши коронавирусдан вафот этган, касалликка чалинганлар сони эса 4,3 миллиондан ошиб кетган ва 1,5 миллиондан ортиқ киши тузалган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top