00:16 / 16.05.2020
5888
Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 4,5 миллиондан ошди

Ўн кундан сал кўпроқ вақт ичида беморлар сони яна 1 миллионга ошди. Аввалги бир миллионлик кўрсаткич (2,5 млн кишидан 3,5 млн кишига ошиши) учун икки ҳафтага яқин вақт кетганди.

Фото: Vincent Thian / AP

Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, дунё бўйича коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони 4,5 миллиондан ошган, 304,8 минг киши вафот этган.

Касаллик юқтирганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда бўлиб, бу ерда 1,427 млн бемор қайд этилган, 86,3 минг киши вафот этган. Россия 262,8 минг бемор билан иккинчи, Буюк Британия 238 минг бемор билан учинчи ўринда қайд этилган.

4 май куни касаллик юқтирганлар сони 3,5 миллионга етганди.

Ўн кундан сал кўпроқ вақт ичида беморлар сони яна 1 миллионга ошди. Аввалги бир миллионлик кўрсаткич (2,5 млн кишидан 3,5 млн кишига ошиши) учун икки ҳафтага яқин вақт кетганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top