14:18 / 28.05.2020
12854
Тошкентда Malibu ва Mercedes-Benz тўқнашди

Тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 26 май куни соат 23:00ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Себзор-Нурафшон кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1979 й.т. Б.Ш. (эркак) бошқарувидаги Malibu русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи, 1975 й.т. Ж.И. (эркак) бошқарувида бўлган Mercedes-Benz русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Қайд этилишича, тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.

Top