08:55 / 31.05.2020
16470
Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони олти миллиондан ошди

Касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда  - 1 770 160 киши, мамлакатда 103,7 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Фото: ТАСС

Дунё бўйича янги турдаги коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар сони олти миллиондан ошди, 367 мингдан зиёд киши вафот этди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Университетнинг маълумот беришича, 31 май куни Тошкент вақти билан соат 8:30да дунёда коронавирусга чалинганлар сони 6 059 017 нафарга етган, 369 126 нафар киши вафот этган.

Касалликка чалинганлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда  - 1 770 160 киши, мамлакатда 103,7 мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Кейинги ўринда Бразилия жойлашган - 498 440 ҳолат. Бу ерда 28,9 мингга яқин киши вафот этган.

Россия 396 575 ҳолат билан учинчи ўринда. Мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 4555 нафарга етган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top