09:40 / 06.06.2020
5416
Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан Ипотека банк «Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк» деб топилди

2020 йил 4 июнь куни Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (EBRD) Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури (TFP – Trade Facilitation Programme) доирасидаги нуфузли анъанавий мукофот ғолибларини эълон қилди.

2020 йил 4 июнь куни Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (EBRD) Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури (TFP – Trade Facilitation Programme) доирасидаги нуфузли анъанавий мукофот ғолибларини эълон қилди. «Ипотека-банк» АТИБ – Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Мазкур мукофот билан ЕТТБ Ипотека-банкнинг халқаро савдони молиялаштиришдаги алоҳида ютуқларини эътироф этади ва савдо-сотиқни молиялаштириш соҳасида банк фаоллигини алоҳида таъкидлаб, кўрсатилаётган хизматлар сифатини юқори баҳолайди.,

 

«Ипотека-банк» AТИБ нисбатан қисқа вақт ичида ўз мижозларига кўплаб имкониятлар тақдим этган ҳолда, савдони молиялаштириш соҳасида Ўзбекистон бозорида етакчи ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди.

«Ипотека-банк» АТИБ савдони молиялаштириш тадбиркорликнинг иқтисодий ўсишига муҳим ҳисса қўшишини инобатга олган ҳолда, бу йўналишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ушбу соҳани ривожлантириш, айниқса ушбу оғир даврда, мамлакат ишбилармон қатламлари учун жуда муҳим бўлиб, савдони молиялаштиришда қўлланиладиган воситалар хўжалик субъектлари, яъни банк мижозларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлашда самарали ечимларни таклиф қила олади.

2019 йил «Ипотека-банк» АТИБ учун жуда муваффақиятли бўлди ва бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилганлиги билан ёдда қолди.

2020 йилда «Ипотека-банк» АТИБ савдони молиялаштиришга қўшимча оширилган лимит доирасида ўз мижозларининг янада кўпроқ лойиҳаларини амалга ошириши ва бу соҳада Ўзбекистон бозорида етакчи мавқеини сақлаб қолиши учун барча имкониятларга эга.

2020 йилги TFP мукофотининг 30та номинациясида дунёнинг 27 мамлакатидан кредит-молия муассасалар кўрсатилди. Мазкур мукофот 2019 йил давомида ЕТТБнинг молиялаштириш хизматларини энг фаол тақдим этган муваффақиятли эмитент ва тасдиқловчи банкларга тақдим этилди.

TFP мукофотлари эълон қилиниш вақтида, ЕТТБнинг молиявий институтлар бўйича бошқарувчи директори Франсис Малиж «Савдони молиялаштириш – ЕТТБ иштирок этадиган барча минтақаларда иқтисодий тараққиёт ва ўсиш суръатларининг калитидир. Бизнинг ҳамкор банкларимиз молиявий маблағлар ва кўмак тақдим этиш орқали компанияларга янги бозорларни аниқлаш, ўрганиш ва забт этиш учун имкон яратиб, ушбу мақсадга эришишга ёрдам беради. Анъанвий TFP мукофотларимиз орқали биз 27та давлатдаги амалий таъсир кўрсатадиган ва халқаро савдони қўллаб-қувватлаш учун ЕТТБнинг молиявий маҳсулотларини ижодий ёндашган ҳолда қўллайдиган ҳамкор банкларимизнинг ютуқларини ғурур билан эътироф этамиз», деб таъкидлади.

TFP мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими 2020 йил май ойида Лондонда ЕТТБнинг йиллик йиғилиши ва бизнес-форуми доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо COVID-19 пандемияси туфайли бекор қилинди.

«Ипотека-банк» АТИБ – Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири ҳисобланади. У мамлакатнинг барча ҳудудларида кенг фаолият юритувчи ва замонавий банк хизматларини кўрсатувчи йирик банклардан бири саналади. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш доим банк фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлган. Ҳозирги кунда бутун дунё бўйича 30дан ортиқ молия институтлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бундай ҳамкорлик натижасида банк ўз мижозларига савдони молиялаштириш соҳасида тўлиқ хизматларни тақдим этиш имкониятига эга.

ЕТТБнинг савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури (TFP) 1999 йилдан бошлаб йўлга қўйилган бўлиб, у ЕТТБ сармоя киритадиган мамлакатлар ўртасида ташқи савдони ривожлантиришга қаратилган. Дастур доирасида ЕТТБ халқаро тасдиқловчи банкларга кафолатлар ҳамда кейинчалик экспорт ва импорт фаолияти билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналар ва дистрибютерларга кредит бериш учун айрим банклар ва факторинг компанияларига қисқа муддатли кредитлар тақдим этади. Айни пайтда TFP умумий миқдори 5 млрд евродан ошадиган лимит билан 30та давлатда 120та эмитент банкларни ҳамда бутун дунё бўйича 800дан зиёд тасдиқловчи банкларни ўз ичига олган.

«Ипотека-банк» АТИБ Матбуот хизмати

Top