23:30 / 14.06.2020
85019
Бугун 5 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланди

14 июнь куни Ўзбекистонда 114та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 5080 ҳолат) ва 69 нафар бемор соғайди. Шу вақтгача 3943 беморга жавоб берилган, 19 киши вафот этган, шифохоналарда 1118 нафар бемор даволанмоқда.

Бугун 7 ҳудудда - Тошкент шаҳри, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Андижон ва Тошкент вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

Бугунги 114 ҳолатдан 81таси карантин муассасаларида, 27таси аҳоли орасида аниқланган, халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари бўлган 6 кишига ҳам вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган.

Аҳоли орасида (+27)
Аҳоли орасида энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилди - 10 киши.

Бугун Сурхондарё вилоятига коронавирус қайтди - аҳоли орасида 9та ҳолат аниқланди. Вилоятда кенг қамровли дезинфекция ишлари бошланган.

Вилоят 20 май куни коронавирусдан холи ҳудудга айланганди. Вилоятнинг туман ва шаҳарларининг «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудлари рўйхати янгиланди: Эндиликда Термиз шаҳри, Бойсун, Музработ, Термиз ва Шўрчи туманлари «қизил» ҳудудлар, Сариосиё тумани «сариқ» ҳудуд ҳисобланади. Ангор, Бандихон, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Қумқўрғон, Олтинсой, Узун ва Шеробод туманлари ҳозирча «яшил» ҳудудлигича қолган.

Тошкент вилоятида эса аҳоли орасида жами 5та янги ҳолат қайд этилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятида аҳоли орасида 2 кишига, Сирдарё вилоятида 1 кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

Карантин (+81)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 67 ҳолат аниқланди.

Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган 10 кишида вирус чиққан.

Шунингдек, Самарқанд (+2), Андижон (+1) ва Тошкент шаҳрида (+1) коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида янги ҳолатлар қайд этилган.

Ҳайдовчилар (+6)
Тошкент вилоятида 5 нафар, Сирдарё вилоятида эса 1 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида вирус аниқланган.

Тузалганлар (+69)
Бугун Тошкент шаҳрида 55, Бухоро вилоятида 10, Наманган вилоятида 4 нафар бемор соғайди ва шу вақтгача коронавирусдан тузалиб чиққанлар сони 3943 нафарга етди (77 фоиз).

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1118 нафар бемордан 12 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 28 297 нафар, стационар карантинда эса 21 717 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top