21:00 / 18.06.2020
5094
«Ротор» Виталий Денисов билан хайрлашганлигини эълон қилди

Ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов Волгаграднинг «Ротор» клубини тарк этди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Фото: Ротор

«Виталий Денисовга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, унинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз», - дейилади «Ротор» клуби хабарида.

33 ёшли ҳимоячи Волгаград клубига кишки трансфер вақтида бориб қўшилиб, Россия қуйи лигасида 2та ўйинда майдонга тушганди. 

Маълумот учун, «Ротор» клуби мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий жамоасининг яна бир собиқ футболчиси Максим Шацких ҳам фаолият юритмоқда. Россия биринчи лигаси саналмиш ФНЛ баҳслари коронавирус пандемияси туфайли муддатдан аввал якунлангани боис, «Ротор» турнир пешқадами сифатида Россия Премьер-лигасига йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, Виталий Денисов бунга қадар Россиянинг «Рубин», «Крилья Советов», «Локомотив», ЦСКА ҳамда Украинанинг «Днепр» клубларида фаолият юритганди.

Top