20:05 / 23.06.2020
3287
Эр фарзандини хотинига бермаслик учун олиб қочди

Қиз не-не орзу-ниятлар билан турмушга чиқди. Аммо кўп ўтмасдан, ўйлаганлари хом-хаёл эканлиги маълум бўлди.

Фарзандли бўлганларидан кейин ҳам ўртадаги келишмовчиликлар авж олаверди ва у охири уйдан кетишига тўғри келди, аммо ёлғиз кетди. Фарзандини турмуш ўртоғи бермади. Ж. она эчун энг қийини бу фарзандидан айро яшаш эканлигини тушунмаган отани судга беришга мажбур бўлди. Ажрашиш учун эмас, фарзандини қайтариб олиш учун шундай йўл тутди.

Фуқаролик ишлари  бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 19.12.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор О.Х.дан 2017 йилда туғилган Жасмина исмли бир нафар фарзандини ундирувчи Ж.Б. тарбиясига олиб бериш бўйича суд қарори чиқди ва ижро қилиш учун Мажбурий ижро бюросининг Шаҳрисабз шаҳар бўлимига юборилди. 

Бюро ходимлари томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилган О.Х. фарзандини олиб номаълум жойга қочиб кетди. Ушбу ҳолат юзасидан холислар иштирокида қарздорникига борилиб далолатнома рамийлаштирилгандан сўнг 8.06.2020 йилда унга нисбатан маҳаллий қидирув эълон қилинди. 
Қидирув натижаларига кўра, жорий ийлнинг 22 июнь куни қарздор топилиб, қизалоқ онасининг бағрига қайтарилди. 

Шаҳбоз Назаров, МИБ Шаҳрисабз шаҳар бўлими давлат ижрочиси

Top