15:06 / 26.06.2020
7158
"Таълим ва Касб-2020" онлайн кўргазмасида орзунгиздаги университетни танланг ва ҳужжатларни уйингиздан чиқмасдан топширинг!

"Таълим ва Касб-2020" - кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган онлайн платформада ташкил этилган биринчи таълим кўргазмаси.

Кўргазмада Россия, Германия, Австрия, Малайзия, Белорусия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркиянинг олий ўқув юртлари иштирок этади.

Битирувчилар, абитуриентлар ва барча хоҳловчилар учун университетлар ва 2020-2021 йилларда қабул жараёни ҳақида маълумот олиш имконияти тақдим этилган.

Иштирокчилар барча саволларни тўғридан-тўғри таълим муассасалари вакилларига беришлари, пандемия даврида ўқиш имкониятлари бўйича маслаҳат олишлари, шунингдек уйдан чиқмасдан ҳужжатларни онлайн тарзда топширишлари мумкин.

Платформанинг ноёблиги шундаки, у иштирокчига таълим муассасасининг вакили билан тўғридан-тўри мулоқот қилиш учун барча имкониятларни яратади. Онлайн кўргазма давомида иштирокчи университетларнинг вакиллари офлайн тадбирда бўлгани каби ҳар бир стендда фаолият олиб борадилар. Улар алоқа учун видео конференция, индивидуал визуал алоқа, қўнғироқ ёки матнли суҳбат каби энг қулай имкониятлардан фойдаланадилар. Мулоқот қилиш What’s app ёки Zoom дастуридан фойдаланиш каби осон.

"Таълим ва Касб-2020" онлайн кўргазмасига ташриф буюрувчилар пандемия даврида ўқиш шартлари, ҳар хил ўқув дастурлари, таълим шакллари, шунингдек бюджет ёки контракт асосида университетга кириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.

Агар сиз бир йил йўқотишдан хавотирланаётган бўлсангиз, унда "Таълим ва Касб-2020" кўргазмасида иштирок этинг ва ўқишга кириш тўғрисида батафсил маълумотларга эга бўлинг, ҳужжатларни шу ернинг ўзида топширинг ва университет талабасига айланинг.

Германиядаги таълим олишни хоҳлайсизми? Study in Germany деб номланган Германия Федератив Республикаси элчихонасининг стендига ташриф буюринг, у ерда сиз ушбу мамлакатда ўқиш ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўласиз.

IELTS имтиҳонини топширишингиз керак ва имтиҳон ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишни хоҳлайсизми? Британия Кенгашининг стендида сиз имтиҳон ва IELTSнинг электрон аналоги ҳақида ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин, шунингдек имтиҳонга шу ернинг ўзида рўйхатдан ўтиш имкониятига эгасиз.

Шунингдек, кўргазма доирасида "My Fair" компанияси ва "Россия экспорт маркази" АЖ(кўргазманинг ахборот ҳамкори) томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистоннинг таълим муассасалари учун Россияда ишлаб чиқарилган янги технологиялар ва жиҳозлар" номли лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа Россия компанияларининг ихтисослашган онлайн-бизнес миссияси бўлиб, таълим жараёнида энг замонавий технологиялар ва самарали инновацион усуллардан фойдаланишни хоҳловчи таълим муассасалари(университетлар, коллежлар, мактаблар, лицейлар ва ўқув марказлари) раҳбарлари учун қизиқарли бўлади. Лойиҳа учун алоҳида стенд ажратилган, унда барча хоҳловчилар лойиҳа ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари ва ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари мумкин.

Онлайн платформа компьютер, ноутбук, планшет, смартфон каби барча қурилмаларда бирдек яхши ишлайди.Ҳеч нарсани юклаб олиш ёки ўрнатишга ҳожат йўқ. Онлайн кўргазмада кўпчилик учун қулай бўлган интерфейс ва функционалдан фойдаланилади. Кўргазмада иштирок этиш учун фақатгина интернетга уланган қурилма талаб этилади!

Кўргазма қуйидаги ҳамкорлар билан биргаликда ўтказилмоқда:

- Эразмус+ ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси;

- “Главэкспертцентр” ФДБТ;

- Британия Кенгашининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси;

- «Россотрудничество»нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси;

- "Россия экспорт маркази"нинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси;

- Татаристон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси.

- Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси.

- "International House" АЛ

Кўргазматашкилотчилари: «MY FAIR», «EVA CONSULTING», «MY EXPO», «РОСОБРАЗОВАНИЕ» НТМ

Кўргазмага ташриф буюринг!

"Таълим ва Касб - 2020" онлайн кўргазмаси  26-28 июнь кунлари соат 12:00 дан 20:00 гача: www.myfair.events/uzb веб-сайтида бўлиб ўтади.

Кўргазмага ташриф буюриш бепул.

Телефонлар: (+998) 78-140-55-65(+998) 90-972-55-45(+998) 90-972-55-25
Сайт: myfair.events

Facebook: fb.com/Rosobrazovanie.uz

fb.com/mystudy.uz

Instagram: instagram.com/education_voyage

instagram.com/Rosobrazovanie.uz

Telegram:  t.me/rosobrazovanie

t.me/educationvoyage

Ташриф буюришга ва дўстларингизни таклиф этишга шошилинг!

Иштирокчилар рўйхати ва тақдимотлар жадвали билан бириктирилган файллар орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

“ТАЪЛИМ ВА КАСБ-2020” I-ХАЛҚАРО ОНЛАЙН КЎРГАЗМАСИНИНГ ТАҚДИМОТЛАР ЖАДВАЛИ

Реклама ҳуқуқи асосида

Top