14:46 / 07.07.2020
10685
Тожикистоннинг Тожикиобод ноҳиясида зилзила туфайли ўнлаб уйларга талафот етди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти Рашт водийсида жойлашган Тожикиобод ноҳиясида 4 июль куни рўй берган зилзила оқибатида турар жойлар ва хўжалик қурилмаларига талафот етган, деб ёзади Asiaplus.tj.

Республика ҳукуматининг ишчи гуруҳи етказилган зарар миқдорини ҳисобламоқда, табиий офат рўй берган ҳудудга Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси ходимлари етиб боришган.

Ширинчашма қишлоғида 10-12та уй қисман зарарланган, бошқа ўнлаб уйларнинг деворларида ёриқлар пайдо бўлган.

Фото: ozodi.org

«Эпицентри Тожикистон ҳудуди бўлган, 4 июль куни рўй берган зилзила оқибатида Нушор қишлоқ жамоатининг Дараи Нушор қишлоғида, Ширинчашма қишлоқ жамоатининг Ширинчашма, Сари Най ва Себистон қишлоқларида, Қалъаи лабиоб қишлоқ жамоатининг Ғанишоб ва Сафедоб қишлоқларидаги турар жойларга қисман зарар етган», — деган «Азия-Плюс»га Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг матбуот маркази раҳбари Умида Юсуфий.

Унинг айтишича, аҳоли пунктларида қурбонлар бўлмаган.

Фото: ozodi.org
Фото: ozodi.org
Фото: ozodi.org

Маҳаллий ҳокимият вакиллари табиий офатдан зарар кўрган фуқароларга зилзила оқибатида етказилган зарар миқдори аниқлаштирилганидан сўнг дарҳол ёрдам кўрсатилади.

Тожикистон сейсмология институти хабарига кўра, пойтахт Душанбедан 201 км шимолий-шарқий ҳудудда Тожикиобод туманида содир бўлган зилзила ўчоғида ер силкиниши кучи 5 баллга тенг бўлган. Душанбеда 3 баллик зилзила сезилган.

Тожикистонда рўй берган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилганди. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 301 километрни ташкил этиб, Тошкентда 3 баллик зилзила қайд этилган. 

 

Top