23:14 / 12.07.2020
8645
ЖССТ дунё бўйича рекорд сонда кунлик касалланишни қайд қилди

Сўнгги суткада дунёда коронавирусдан 230370 та касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу айни вақтда рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 

Фото: REUTERS / Callaghan O'Hare

Бундан ташқари, 5285 киши коронавирус келтириб чиқарадиган касалликдан вафот этган. 

Охирги маълумотларга кўра, айни вақтда дунё бўйлаб касалланиш ҳолати 12,9 млндан ошиб кетди, 569 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати қайд этилди.

Энг кўп касалланиш ҳолатлари Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Европада қайд қилинган. Ушбу минтақаларда коронавирусга чалинганлар сони мос равишда 6,54 млндан ва 2,9 млндан ошиб кетган. 

Аввалги суткалик ўсиш 10 июлда қайд этилган. Ўшанда бир кун ичида дунё бўйлаб 228 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top