03:31 / 17.07.2020
14793
Месси: «Реал» муносиб чемпион бўлди, биз бу кетишда «Наполи»га ҳам ютқазамиз»
Фото: Getty Images

«Барселона» сардори Лионель Месси Ла Лига 37-туридан ўрин олган «Осасуна»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирар экан «Реал» муносиб тарзда чемпионликни қўлга киритганини айтди.

«Реал» ўз ишини қилди. Рестартдан кейин бирорта ўйинда мағлуб бўлмади («Реал» мавсум тиклангач 5та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлди) – бу муносиб натижа. Аммо биз ҳам қўлимиздан келганича курашдик. Ўзимизга танқидий кўз билан қарашимиз керак, ҳамма футболчилар. Биз –«Барса»миз ва ҳар ўйинда ғалаба учун ўйнашимиз керак.

«Рома», «Ливерпуль»... Мухлисларнинг сабри тугаяпти, чунки биз уларга ҳеч нима бера олмаяпмиз. ЕЧЛ учун курашишни хоҳласак, бизда кўп нарса ўзгариши керак. Ҳаммаси шу кетишда давом этса, биз «Наполи»га ҳам ютқазамиз», деди Месси ўйиндан кейин.

Маълумот учун, «Барселона» 2014 йилдан буён илк марта на чемпионликни ва на Испания кубогини қўлга кирита олмади. Жамоада бу мавсумда ғолиб бўлиш учун фақат ЕЧЛда имконият қолди.

Top