00:38 / 26.07.2020
51284
Даволанаётганлар сони 9 мингдан ошди, соғайиш кўрсаткичи бўйича рекорд янгиланди

Қайд этилган жами ҳолатлар 20 мингга яқинлашмоқда.

25 июль куни Ўзбекистонда 592 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди. Бу – бир кун аввалгидан юзтага кўп, кунлик антирекорддан (13 июль) иккитага кам кўрсаткичдир.

Жами касалланиш ҳолатлари сони 19 952тага етди.

Бугун ҳам кун давомида қайд этилган барча ҳолатлар коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқлангани айтилди.

25 июль, янги ҳолатлар (+592):

Коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

  • Тошкент шаҳрида – 459та;
  • Наманган вилоятида – 37та;
  • Сирдарё вилоятида – 36та;
  • Самарқанд вилоятида – 32та;
  • Тошкент вилоятида – 13та;
  • Қорақалпоғистонда – 8та;
  • Навоий вилоятида – 7та.

Тузалганлар (+359):

Соғайганлар сони бўйича рекорд янгиланди: кун давомида 359 киши COVID-19`дан фориғ бўлгани тасдиқланди. Бундан аввалги энг юқори кўрсаткич 22 июлда кузатилган, ўша куни 351 киши тузалгани маълум бўлганди.

  • Тошкент вилояти – 146;
  • Тошкент шаҳри – 124;
  • Сирдарё вилояти – 40;
  • Жиззах вилояти –21;
  • Самарқанд вилояти – 16;
  • Бухоро вилояти – 12.

Шунингдек, Нукус ва Тошкент шаҳарларида иккитадан, Жиззах вилоятида битта ўлим ҳолати қайд этилиб, расмий статистикада жами қурбонлар 111 нафарга етди.

Айни пайтда Ўзбекистонда камида 9 010 киши коронавирусдан даволаняпти. Улардан 133 нафари оғир, 63 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Уй карантинида 67 176 нафар, стационар карантинда эса 26 098 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top