21:20 / 27.07.2020
3115
Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчисида COVID-19 аниқланди

О’Брайен Трамп маъмуриятидаги COVID-19га чалинган энг юқори лавозимли амалдордир.

Фото: Reuters

 АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен COVID-19га чалинди, деб хабар берди Politico нашри ўз манбасига таяниб.

 О’Брайеннинг инфекция юқтириб олгани ҳақида Reuters, Blooomberg ва CNN ҳам хабар берган.

Кейинроқ CNBC телекомпанияси О’Брайенда касалликнинг «енгил аломатлари» борлигини ва у миллий хавфсизлик кенгаши ишини уйидан туриб бошқараётганини маълум қилди.

Politico нашрининг қайд этишича, О’Брайен Трамп маъмуриятидаги COVID-19га чалинган энг юқори лавозимли амалдордир.

Bloomberg агентлиги О’Брайен ўтган ҳафтадан буён ишга чиқмаётганлигини хабар қилмоқда.

CNN телекомпаниясининг маълумот беришича, О’Брайен яқинда Европадан қайтган. У сафари давомида Буюк Британия, Франция, Германия ва Италия амалдорлари билан мулоқотда бўлган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top