18:42 / 30.07.2020
4564
Трамп президентлик сайловларини кўчиришни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтиши белгиланган президентлик сайловларини кечиктиришни таклиф қилди.

Трамп сайловчилар хавфсизлиги учун шундай таклиф берган.

«Почта орқали овоз бериш билан 2020 йилги сайловлар тарихдаги энг ёмони бўлиб қолади. Бу АҚШ учун уятли сайлов бўлади. Сайловларни одамлар бемалол ва хавфсиз овоз бера оладиган давргача кўчириш керакдир?», деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.

Олдинроқ АҚШдаги баъзи штатлар коронавирус пандемияси сабаб овоз бериш жараёнини почта орқали кўчиришни йўлга қўйганини маълум қилганди.

Мавзу
АҚШ-2020
2020 йилнинг 3 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 3 февраль куни демократлар қароргоҳида бирламчи сайловлар - кокуслар ва праймеризлар бошланган.
Барчаси
Top