09:32 / 01.08.2020
13765
Трамп: «Бир киши AҚШ учун ишлайди-ю, ҳамон уни ҳеч ким ёқтирмайди»

АҚШ президенти Дональд Трамп уни ёмон кўрадиганлар қилган ишларини эмас, шахсиятини ёқтирмасликларини айтди. Унинг фикрича, коронавирусга қарши кураш доирасида ёмон ишламаган.

Фото: AP

Трамп сайловолди матбуот анжуманида мамлакат бош инфекционисти Энтони Фаучи унга берган юқори баҳосига ҳазил билан жавоб берди: «Ҳеч ким мени ёқтирмайди», дея ҳазиллашди Трамп. У вирусга қарши курашни қўлга олиб, сайловдаги курашда давом этишини айтди.

Энтони Фаучи Трампнинг коронавирусни даволаш бўйича асосий маслаҳатчиси ҳисобланади. У AҚШнинг бош инфекционисти сифатида ҳукуматдаги энг ишончли инсонлардан бири. Кўплаб америкаликлар вирусдан ҳимояланиш учун унинг маслаҳатига амал қилишади.

Пандемия билан курашдаги Трамнинг саъй-ҳаракатлари 3 ноябрда ўтадиган президентлик сайловига таъсир ўтказиши табиий, деб ёзмоқда Reuters. Пандемияни жиловлай олмаслик бу курашда Жо Байден фойдасига ишлаши мумкин.

Фаучининг фикри матбуот анжуманида асосий масалага айланди. Трамп унинг вирусга қарши гидроксихлорохинни ишлатиш мумкин, деган фикрини ҳимоя қилди. Трамп вируснинг дастлабки босқичларида ушбу дорининг иш берганини ҳис қилганини айтди. Aммо жуда кўп тиббий экспертлар гидроксихлорохинни вирусга қарши ишлатиб бўлмаслигини ва у юракка салбий таъсир ўтказиб, бошқа муаммоларни келтириб чиқаришини таъкидлашган.

Ўтган ойда Aмерика Озиқ-овқат ва дори-дармон админстрацияси COVID-19ни даволашда бу доридан фойдаланишни расман ман қилди. Бир қанча текширувлар дорининг таъсирчанлиги борасида шубҳаларни пайдо қилдмоқда.

Президент нафақат Фаучини, балки Дебора Бриксни вирус билан курашишда муҳим шахс деди: «У бизнинг администрациямиз билан ишламоқда. Вирус борасида эришган яхши натижаларимизга Фаучи, Брикс ва бошқа шифокорларнинг тавсиялари сабаб бўлди. Шундай экан менинг администрациям вирус билан жиддий курашмоқда деб айтишим мумкин. Шуниси қизиқки, бир киши Aмерика учун ишлайди-ю, ҳамон уни ҳеч ким ёқтирмайди. Бунақаси фақат мен билан бўлиши мумкин», деди Трамп.

Фаучи бир неча ойдан бери Оқ уйдаги муҳокамалар марказида бўлиб турибди. Чунки у президентнинг қайси фикрига қўшилади ва қайси бирини маъқулламаслигини очиқ айтмоқда. Трамп Фаучининг Хитой билан парвозларни тўхтатмаслик таклифини рад этганди. Президент пандемия кўлами аниқ эмаслиги сабаб унинг бу маслаҳати инобатга олинмаганини айтганди.

Top