22:18 / 17.08.2020
6145
5 минг метрга югуриш бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди

Угандалик енгил атлетикачи Жошуа Чептегеи Монакода енгил атлетика бўйича ўтаётган Бриллиант лиганинг 1-босқичи доирасида 5 минг метрга югуриш мусобақалари финалида 2004 йилги жаҳон рекордини 2 сонияга яхшилади.

Фото: Twitter / WorldAthletics

Спортчи 5 минг метрлик масофага югуришда 16 йилдан бери сақланиб келаётган жаҳон рекордини янгилай олди. 

14 августда ўтган финалда 23 ёшли спортчи 5000 метрни 12 дақиқа 35,36 сонияда югуриб ўтган. Чептегеи эфиопиялик енгил атлетикачи, 3 карра Олимпия чемпиони Кененис Бекеле ушбу масофада 2004 йилда ўрнатган жаҳон рекордини деярли 2 сонияга яхшилашга эришди. Бекеле Хенгелода (Нидерлания) ўтган мусобақаларда 5 минг метрни 12 дақиқа 37,35 сонияда югуриб ўтган эди.

Top