19:57 / 31.08.2020
5133
Шерзод Қудратхўжаев Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист сифатида тақдирланди

Шерзод Қудратхўжаев «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб матбуот хизмати хабар қилган.

«Мустақиллик куни байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорига биноан, республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёритилишига қўшаётган катта ҳиссаси учун Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Тожиддинович Қудратхўжаев «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланди. 

Биз мазкур юксак мукофот учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига миннатдорлик билдирамиз. Халқаро пресс-клуб бундан кейин ҳам Қорақалпоғистон Республикаси билан амалий ҳамкорликни давом эттиради. 

Халқаро пресс-клуб жамоаси Халқаро пресс-клуб раиси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, сиёсий фанлари номзоди Шерзодхон Тожиддинович Қудратхўжаевни ушбу юксак мукофот билан самимий табриклайди ва келгуси ишларида бундан-да улкан муваффақиятлар ҳамда зафарлар тилайди!», дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Шерзод Қудратхўжаев 2018 йилдан буён Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори ҳам ҳисобланади.

Top